Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4349 марта ўқилди

Тиббиёт ходимлари учун иш вақтининг ҳафтасига 36 соатдан ортиқ бўлмаган қисқартирилган давомийлиги белгиланади.

Айрим тоифадаги тиббиёт ходимлари йиллик қўшимча меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга.

Тиббиёт ходимлари иш вақтининг ва йиллик қўшимча меҳнат таътилининг давомийлиги, шунингдек уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ҳамда тариф ставкасига (маошга) қўшимча тўловлар ва устамалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Раҳбар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тиббиёт ташкилотлари гуруҳлари ўзи бевосита бўйсунадиган соғлиқни сақлашни бошқариш органлари томонидан, даволанган беморлар сонига қараб — стационар муассасалар учун, хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб — амбулатория-поликлиника хизмати ва бошқа тиббиёт ташкилотлари учун белгиланади.

Агар шифокорнинг мутахассислиги бўйича иш стажида 3 йил ёки ундан ортиқ танаффус мавжуд бўлса (ижтимоий таътиллар, тиббиётга ихтисослашмаган мутахассисликда ишлаш, узоқ давом этган касаллик, ногиронлик ва бошқалар), шифокор ўз касбий фаолиятини қайта бошлашдан олдин аввалги йилларда олинганлиги тўғрисида ҳужжат билан тасдиқланган мавжуд базавий, асосий ёки қўшимча мутахассисликка мувофиқ ихтисослашув курсларидан ўтиши шарт. Ихтисослашув курсларидан ўтиш тартиби қонунчиликда белгиланади.

Chat